Ma'lumot yuklanmoqda

2017- йил, 18-апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТ ва МО институтида «Педагогика, психология ва таълим менежменти» кафедраси катта ўқитувчиси лектор Г.Бекимбетова ва «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси доценти Г.Аекеева томонидан «Таълим тизимида медиа саводхонлик ва ахборот ҳавсизлиги масалалари» мавзусида «Умумий ўрта таълим, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва махсус таълим муассасалари раҳбар ходимларининг заҳираси» курси тингловчиларига бинар дарс бўлиб ўтди. Бинар дарсни лектор Г.Бекимбетова ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот ҳавсизлиги масалалари, инфо этика масалалари, таълим жараёнида медиа саводхонликдаги муоммолар ва уларни ечиш йўллари ҳақида айтиб ўтди. Тренер Г.Аекеека тингловчиларни гуруҳларга ажиратиб, мавзуга оид тарқатма материаллар берди, «Т» жадвали орқали гуруҳлар  машқ бажарди.  Тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Дарс қизиқарли ва мазмунли ўтди.

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.