Ma'lumot yuklanmoqda

Президентимиз Ш.Мирзиёев халқимиз билан ўзининг сайловолди учрашувида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, қорақалпоқ ва ўзбек адабиётининг ривожланишига катта ҳисса қушган катта тулғаларнинг бири Ибрайым Юсупов номидаги мутахассислаштирилган мактаб-интернатини қуриш буйича таклифини берган эди ва шу йили 20-21 январь кунлари элимизга сафари давомида шу иморатнинг биринчи тошини қўйган эди. Сондай-ақ, иморат олдига шоирнинг бюстини ўрнатиш, мактаб базасида кичик босмахона ташкиллаштириш, ҳар қил адабиётларни таржима қилиш, босмадан чиқариш лозимлигини ҳам атаб ўтган эди.  

Қурилиши жадаллик билан олиб борилган бу мактабнинг очилиш маросими 2-сентябрь куни бўлиб ўтди. Иморатнинг салтанатли очилиш маросимига вазирликлар билан ведомстволарнинг, жамоатчилик ташкилотларнинг вакиллари, ёзувчи-шоирлар, ота-оналар ва бошқалар қатнашди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгаши Бошлиғи М.Ерниязов сўзга чиқди ва йиғилганларни ажойиб байрамлари билан қутлади.

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.