Ma'lumot yuklanmoqda

2017-йил 20-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Педагогика, психология ва таълим менежменти» кафедраси катта ўқитувчилари тренер Гулбахар Бекимбетова ва лектор Қуўаныш Юсуповлар физика фани тингловчиларига  «Таълим-тарбия психологияси. Ўқувчи шахси психологияси» мавзусида бинар усулида дарс ўтди. Дарсни тренер Г.Бекимбетова ривоят мисолида бошлаб берди ва мавзунинг бугунги кунда таълим-тарбия долзарб масала эканлиги, бунинг учун бугунги кун ўқитувчилари олдида катта маъсулият бўлиши керак эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Бундан кейин лектор Қ.Юсупов мавзунининг режаси, мақсади, кутиладиган натижалар ҳақида айтиб ўтди. Бундан кейин тренер тингловчиларни гуруҳларга ажиратиб, мавзу асосида топшириқлар бериб тингловчиларга мотивация уйғотди. Тингловчилар ўзларига берилган топшириқни бажариб, презентация қилиб ўтди. Тренер ва лектор тингловчиларнинг бу мавзу бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тингловчиларни жуфтликларга ажратиб дарсни мустаҳкамлади. Дарс сўнгида рефлекция бўлди. Тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Дарс қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди. 

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.