Ma'lumot yuklanmoqda

2017-йил 20-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Илғор педагогик технологиялар ва иш тажрибаларни тадбиқ этиш» бўлими тoмонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни ўтказилиб келинадиган ўқув семинарида «Педагогика, психология ва таълим менежменти» кафедраси катта ўқитувчиси Гулбахар Бекимбетова «Педагогик қобилиятлар ва уни ривожлантирувчи педагогик омиллари» мавзусида институт профессор-ўқитувчиларига ўқув семинарини ташкил қилди. Ўқув семинарида  Ҳурматли Юртбошимиз тамонидан педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга ўқаратилган масалалар ва уларни қўлланишда бугунги кун педагоги олдида турган вазифалар ҳақида, оммавий ахборот воситаларида ҳозирги замон педагогларининг фаолияти ҳақида берилаётган янгиликлар, педагог имкониятлари, педагогик қобилиятлар ва уларнинг турлари, уларни ривожлантириш тўғрисида фикр ва таклифлар ҳақида айтиб ўтди ва институт профессор-ўқитувчиларини гуруҳларга ажиратиб, андрогогика ҳақида, тингловчилар билан бўладиган педагогик ситуациялар ўртага ташланди, ундан чиқиб кетиш йўллари юзасидан муҳокамaлар қилинди. Семинар жуда мазмунли, фикр мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.