Ma'lumot yuklanmoqda

Ажиниёз номидаги НДПИ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиш-таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсида семинар бўлиб ўтди.

Семинарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгаши Раиси ўрибосори А.Ҳамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяповлар иштирок этди.

Семинарда халқаро тадқиқодларга тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш, PISA тадқиқодларига тайёргарликни кўчайттириш масалаларида тақдимодлар тингланди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг математик саводхонлиги, табиий фанлардан саводхонлиги, ижодий фикрлаш саводхонлигини баҳолаш бўйича тақдимотлар ва фикр олмашувлар бўлди.

Семинарга Республика ўқув-методика маркази мутахассислари, туман-

шаҳар ХТБ бошлиқлари билан методистлари, халқаро тадқиқодларга тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган таянч мактаб директорлари билан ушбу мактабларнинг метод бирлашма раҳбарлари қатнашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.