Ma'lumot yuklanmoqda

2019 йилнинг 23-25-май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида «Fulbright» халқаро дастури асосида «Катталарни ўқитиш» мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Тренингга А.Авлоний номидаги халық таълими тизими раҳбар ва ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори Н.Раҳманқулова иштирок этди. У Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишида малака ошириш, қайта тайёрлаш таълим муассасларининг роли ҳақида маъруза қилди.

Тренингни Америка Қўшма Штатлари Pittsburg давлат университети Технология коллежи профессори PhD, Judy B.Smetana олиб борди. Тренинг Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилди.

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.