Ma'lumot yuklanmoqda

Нукус шаҳар ХТБ га қарашли  22-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 2021-йил 20-январь куни  Табиий фанлар ойлигига бағишлаб «Физика ва биз» номли кеча ўтказилди.

Кечада Қорақалпоғистон Республикаси  XБXKT вa ЎҚА ҳудудий марказининг аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Б. Арзимбетова сўзга чиқиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни  фан ойлигининг очилиши билан табриклади ва иш фаолияти, ўқишларида омад тилади.

Шу мактабнинг физика фани ўқитувчиси Давлетниязов Азамат  сўзга чиқиб, кеча режаси билан таништирди.

 

«Физика ва биз» номли кечарежаси:

1.Ташкиллаштириш

2.Қоракалпоқча миллий оёқ рақси (8Б-синф)

3.Формулалар тузиш

4.Қозоқча ўлан (8Е-синф)

5.Физикавий жумбоқлар

6.Дутор куйи (8А-синф)

7.Пантамимо ( физик катталиклар)

8.Қозоқча миллий оёқ рақси (8Г-синф)

9.Якуний қўшиқ. “Муаллим”

 

Ўқувчилар турт гуруҳга бўлинган.

  • Кулон» гуруҳи

  • Вольт» гуруҳи

  • Ампер» гуруҳи

  • Ом» гуруҳи

Шу гуруҳлар юқорида кўрсатилган шартлар бўйича ўзларининг физика фанидан ўрганган билимлари бўйича куч синашдилар.

Биринчи шарт бўйича  иштирокчилар гуруҳ номи сифатида танлаган физик олимлар ҳақида маълумот беришди.

  1. : Ҳар бир гуруҳга физик катталиклар ёзилган конвет берилади. Катталиклардан формулалар яратиш.

3-шарт: Физик жумбоқ: Гуруҳларга савол ёзилган қоғозлар берилади. Гуруҳ аъзолари жавобларини айтиши керак.

4-шарт: Пантамимо: Бу шартда гуруҳдан бир иштирокчи чиқиб физик катталикларни имо-ишоралар орқали кўрсатади. Бошқа гуруҳ аъолари унинг қандай физик катталик эканлигини топишлари керак.

Кеча якунида физика фани ўқитувчиси Давлетниязов Азамат гуруғларнинг тўплаган баллари билан таништирди.

1-ўрин Кулон гуруҳи-33 балл

2-ўрин Вольт гуруҳи-29 балл

3-ўрин Ампер гуруҳи-28 балл

4-ўрин Ом гуруҳи-25 балл

Кечада фаол қатнишган ўқувчиларги мактаб маъмуриятининг фахрий ёрликлари ва эсталик совғалари топширилди.

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.