Ma'lumot yuklanmoqda
Марказ фаолияти

Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишида таълимнинг сифати ва мазмунини ошириш борасида Илмий Кенгаш ва Ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисининг режаси тузилган ва унинг кун тартибида қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимининг муаммоларига боғлиқ масалалар, ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш бўйича долзарб масалар киритилган. Шу кунгача 4 та Илмий Кенгаш ўтказилган ва тегишли қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинган.   Электрон интерактив доскадан фойдаланиб дарс утиш жараёни

Халқ таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига оид, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини бошчиликка олиш ва бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар тузилиб қатор ишлар амалга оширилиб борилмоқда. Жумладан, Мамлакатимизда 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширилмокда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10-декабрдаги «Чет тилларни ўрганишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 11-декабрьдаги «Халқ таълими тизимида чет тилларни ўқитиш ва ўргатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 358-сонли буйруғи бочиликка олиниб, институтнинг 2012 йил  18-декабрда 45-сонли буйруғи ва  чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Республиа бўйича умум таълим мактабларида фаолият юритаётган чет тиллари фани ўқитувчиларини Чет тилининг 1-2-3-4-синфлар дарсликлари бўйича ўқитиш ишлари мунтазам олиб борилди. Институтда маҳсус жадвал асосида профессор-ўқитувчилар ва курс тингловчиларига инглис тилини ўргатиш бўйича курслар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартда «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1730-сонли қарорининг бажарилиши бўйича институтда педагогларнинг малакасини ошириш борасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш  мақсадида Wi-Fi тизими орқали 4Мб/сек тезлигидаги интернет тармоғига уланди. Шунингдек тингловчилар учун 10 соатлик ўқув мавзуи режа ишлаб чиқилиб, шу борада қўшимча дарслар ўтказилиб келинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24-сонли қарорининг бажарилиши буйича Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олишни янада такомиллаштириш, уларнинг рўйхатини кенгайтириш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида институт ахборот ресурс марказида 5 та компьютер мавжуд бўлиб интернет тармоғига уланган. Тингловчиларнинг бўш вақтларида фойдаланиш учун уларга бугунги кунга қадар ахборот-коммуникацион технологияларига тегишли 80 га яқин методик материаллар жойлаштирилган. Шунингдек, Мультимедия умумтаълим дастурларни ривожлантириш маркази томонидан ўтказилган электрон интерактив доскадан фойдаланиш бўйича махсус курсда 2 нафар профессор-ўқитувчи ўқиб келиб бугинги кунда 36 соатлик ўқув-мавзуий режа асосида курслар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрьдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорининг ижроси юзасидан институтнинг 2014 йил 10 январьдаги 6-сонли буйруғи қабил қилинди. Ушбу буйруқ асосида институтнинг http://kkrmoi.uz расмий веб-сайти ушбу 355-cонли қарорнинг иловасида кўрсатилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, институтнинг ишонч телефони ва малака ошириш курслари тингловчилари билан эркин мулоқот қилиш мақсадида форум киритилди. Марказдаги янгиликлар ушбу сайтга доимий равишда киритилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2013 йил 26-декбрдаги 02-1806-сонли хати ва «Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг ахборот комммуникацион технологиялар бўйича билим даражаси ва кўникмаларини ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси» бошчиликка олиниб, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг ахборот- комммуникацион технологиялар бўйича билимларини орттириш мақсадидаамалий машғулот курсларига қатнашувчилар 3 та гуруҳга бўлиниб, белгиланган жадвал асосида мунтазам курслар ташкил эттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ЮНИСЕФ Халқаро ташкилоти ҳамкорликда олиб бораётган «Болага дўстона муносабатдаги мактаб» дастури бўйича институт Ресурс маркази этиб белгиланган. Ушбу Халқаро ташкилотнинг дастури асосида институт профессор-ўқитувчиларига мунтазам турда семинар-тренинглар ташкил қилиб келинмоқда. Жумладан 2012 йилнинг 28-мартдан 1-апрел кунлари Қари-Ниёзий номидаги педагогика илмий-тадқиқот институти ходимлари, професорлар Ш.Марданов, Р.Мусурманов томонидан «Илмий-тадқиқот ишларни олиб бориш», 2013 йилнинг 15-17-март кунларида ЮНИСЕФ Халқаро ташкилотининг илмий маслаҳатчиси Ф.М.Кучукбаев томонидан «Планирование развтия школы через самооценку» мавзусида семинарлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2013 йил 21 сентябрдаги «Халқ таълими тизимида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 309-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш сифат ва самарадорликни ошириш, институт профессор-ўқитувчиларини илмий-тадқиқот ишларини ёзиши ва тадқиқот ишларини олиб боришга ўргатиш учун 2013 йил сентябр ойида профессорлар Ҳ.Ф.Рашидов, Р.Х.Жураев, 2013 йили ЮНИСЕФ Халқаро ташкилотнинг тренери Т.Алибоев 28-30-ноябр кунлари «Ўқитувчилар млакасни оширишга янгича ёндошув», 2-4-декабр кунлари «Тренерлик кўникмларни ривожлантириш», 13-15-декабр кунлари «Как стать коучем» мавзуларида семинар-тренинглар олиб борди. Ушбу йўналишда институт профессор-ўқитувчиларининг ўқитиш ва таълим-тарбиянинг янги методлари бўйича билим ва методик маҳоратини ошириш мақсадида 2014 йилнинг 13-15-июн кунларида А.Авлоний номидаги Марказий институтининг кафедра мудири, тренер Р.Ишмухамедов « Таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш методикаси», 25-30-июн кунлари психология фанларидоктори, профессор Ш.Халилова «Таълимда бошқарув психологияси», 2-3-октябр кунларида ЮНИСЕФ Халқаро ташкилотнинг тренери Ф.Садирова, Э.Кучукбаев, И.Куличихина «Таълимга янгича ёндошув» мавзусида семинар-тренинглар ташкиллаштирди.

Республикамизда таълимнинг сифатини ошириш борасида Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 23-ноябрдаги 7-сонли баёнидаги 16-банд ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳорат мактаб»лари қилиб тайинланган таянч мактабларида институт профессор-ўқитувчилари мастер класлар ташкиллаштириб, мактаб ўқитувчиларига намуна сифатида амалий семинарлар ва очиқ дарслар ўтиб бормоқда. Шунингдек 2014 йили 15-августда «Умум таълим фанлари бўйича ўқувчиларда компетенцияларни такомиллаштришга йўналтирилган Давлат таълим стандартларива ўқув дастурлари лойихаларини умум таълим мактабларида тажриба-синов ўтказиш» бўйича Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 41-ҚҚ-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 249/ҚБ-сонли ҳамда Ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими марказининг УС-53/ҚБ-сонли қўшма буйруғи бўйича институт профессор-ўқитувчилари жавобгар илмий раҳбар сифатида умум таълим мактабларида ўтказилаётган тажриба-синов ишларида экпериментатор ўқитувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, натижаларини муҳокама қилиш ва умумлаштириш ишларида иштироқ этмоқда.

Марказда ҳар ҳафтанинг дуйшанба кунида Мамлакатимизда юз бераётган янгиланишлар, амалга оширилаётган ислохатлар ҳақида ва ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялари, педагогика, психология ва методиканинг долзарб мавзуларида кафедралар томонидан семинарлар ташкил этилиб борилмоқда.

Марказ профессор-ўқитувчилари орасида ўз-аро тажриба алмашиш, энг яхши дарсларни таълим жараёнига тадбиқ этиш мақсадида ҳар ойда ҳар бир кафедрадан жадвал асосида битта ўқитувчидан, жами 6 нафар ўқитувчи очиқ дарс ўтиб бормоқда.

Таълимнинг сифатини ошириш, марказ ўқитувчиларини ижодкорликка ундаш мақсадида ҳар йили институт миқёсида «Энг намунали устоз» кўрик-танлови ташкиллаштирилиб, унда инглиз тилини билиши, АКТ саводхонлиги, очиқ дарс ўтиши, ўқув-методик ишларини олиб бориши ўрганиб чиқилади ва унинг якуни 1-октябр «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» байрамида муҳокама килиниб, ғолиблар институт томонидан рағбатлантирилиб борилмоқда.

Таълим самарадорлиги сари интилиш мақсадида институтмиқёсида ҳар ойда ўқитувчилик иш фаолияти билан ўрнак бўлаётган, намунали, ижодкор, изланувчан тингловчилар танлаб олиниб, улар орасида «Ойнинг энг яхши тингловчиси» кўрик-танлови ўтказилиб борилмоқда. 

www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.