Ma'lumot yuklanmoqda
“Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим” кафедраси
“Мактабгача,  бошланғич ва махсус таълим” кафедраси 8 та профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Утемуратов Байрамбай Қулмуратович –кафедра мудири, Айимбетов Мақсет Каллиевич-профессор, Худайбергенова Зулхумор-доцент, Забирова Елена Николаевна-доцент, Юсупова Гулчирахан Зинатдиновна-катта ўқитувчи, Тажекбаева Зийуар Кўчқарбаевна-катта ўқитувчи, Аметов Бахитбай Нағметович-катта ўқитувчи, Ихласов Ислам Осербаевич-ўқитувчи. Улар педагогик ходимларни қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириб, ўз фаолияти давомида илмий-услубий ишларни амалга ошириб келмоқда. 
Институтнинг йиллик иш ражаси асосда кафедрада «Бошланғич синф (қорақалпоқ), «Бошланғич синф (ўзбек), «Бошланғич синф (қозоқ), «Бошланғич синф (туркман), «Бошланғич синф (рус), «МТМ тарбиячилари», «Ёрдамчи мактаб интернат тарбиячилари» малака ошириш курслари ўтказилади. Ушбу курсларнинг ўқув-мавзуий режа ва дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Тингловчиларга ўтиладиган барча дарслар  ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялари усулида ташкиллаштирилмоқда, дарс жараёнида кўргазмали  воситаларидан фойдаланиш, тарқатма материаллар, слайдлар, мультимедиа ресурслари ва компьютер техникаларидан фойдаланиш, видеопроектор ёрдамида дарс ўтиш, интерактив  доскадан фойдаланиб дарсни олиб бориш амалга оширилиб келинмоқда. Шунинг натижасида тингловчилар малака ошириш даврида эгаллаган назарий ва амалий билимларини ўз иш фаолиятларида амалда қўллай олиш кўникмасини ҳосил қилмоқда. Дарс жараёнида тингловчиларнинг мустақил изланишларини орттириш мақсадида  соатлиқ ўқув-мавзу режанинг 18 соати замонавий педагогик технологияларни ўқитишга қаратилган. Бунда тингловчилар ўз фанлари бўйича дарсни тўғри режалаштириш, дарсни замонавий усулда ташкиллаштириш, мавзуни ўқувчиларга етказишнинг энг самарали усулларини қўллаш, ўқитиш технологияларидан “Зинама-зина”, “Ҳулосалаш”, “Елпиғиш” ва ҳ фойдаланиш ва  ўқитишда илғор методларини  “Тушинчалар таҳлили”, “Синквейн”, “Ассесмент”, “Чархпалак” ва ҳ ўргатилиб келинмоқда.
Ўқув-мавзу режанинг мутахассислик бўлимида 12 соат миқдорида ахборот –коммуникация технологияларини таълим жараёнига тадбиқ этишга қаратилган. Дарс жараёнида тингловчиларга дарс ишланмаларининг электрон вариантларини яратиш, электрон дарсликлардан фойдаланиш ва интернет тармоғида ишлаш кунликмаларини шакллантирилиб борилмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан  малака ошириш курслари мавзуий-режаларидаги мавзулар бўйича маъруза мантлари, амалий дарслар бўйича ишланмалари,  электрон версиялари, слайдлар тайёрланилган. Маъруза матнлари кафедра йиғилишларида муҳокама қилиниб, уларнинг сифатига алоҳида этибор қаратилган. Ушбу материаллардан малака ошириш курсларига келган ҳар бир тингловчи бемалол фойдаланиш имкониятига эга.
Кафедра илмий-амалий анжуманларни ташкил этади ва ўтказади; илмий маърузалар, ахборотлар, илмий-услубий мақолалар тайёрлайди; илмий -услубий мақолалар тайёрлайди; илмий мақолалар, монографиялар, курс тингловчилари учун ўқув қўлланмаларини тақриз қиладилар.
Педагог ходимлар малакасини ошириш сохасида илмий тадқиқот  ишларини мувофиқлаштириш буйича кенгаш ишларида, шунингдек, мавзуий ва муаммоли семинарларда қатнашадилар.
2014 йили “Бошланғич синфларда дарс олиб боришнинг илмий-методик асослари” мавзусида илмий-методик иш бажарилди. Илмий-методик иш асосида 7 та тавсия ишлаб чиқилди. Йил давомида кафедар профессор-ўқитувчилари томонидан 20 та мақола ва тезислар чоп этилди.
2015 йил кафедра иш режаси асосида “Бошланғич таълимда замонавий усуллардан фойдаланиш орқали ўқувчилар билим сифатири орттириш” мавзусида илмий тадқиқот иши режалаштириб олинди. Бунда умумтаълим мактаблариниг бошланғич синф ўқитувчилари учун дарс ишланмалари, дидактик материаллар тайёрлаш, дарс таркиби, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилади.
Педагог кадрларнинг назарий билимини чуқурлаштириш, уларнинг касб маҳоратларини ошириш бўйича ишларнинг сифатини яхшилашга  қаратилган тадбирлар амалга оширилиб, илғор педагогик технологияларни ўқув жарайёнига тадбиқ этишни   такомиллаштириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган дарс ишланмаларини, кўрсатма ва дидактик материалларни, методик тавсия ва қўлланмаларни, илмий-методик мақолаларни малака ошириш курс тингловчиларининг ўз тажрибаларини бойитиши учун фойдаланиш имконияти яратилган. Кафедра профессор-укитувчиларининг иш тажрибалари видеотасмаларга туширилиб, улар компакт дискларга ёзиб қўйилган. Ҳар бир курс давомида тингловчиларга ушбу видеоматериаллардан кўрсатилиб келинмоқда.
Педагогнинг ўқув-тарбиявий жараёндаги гуманитар омилни белгилайдиган шахсий сифатларига  қуйидагилар киради: талабчанлик, ҳаққонийлик, ҳалоллик, меҳрибонлик, хушмуомалалик. Ушбу сифатлар педагогнинг таълим олувчилар учун аҳамиятини белгилаши керак. Шахсий сифатлар ўқитиш  (дарс бериш) ва тарбиялаш маҳоратига таъсир кўрсатади. 
www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.