Ma'lumot yuklanmoqda
«Табиий ва аниқ фанлар таълими» кафедраси

«Табиий ва аниқ фанлар таълими» кафедраси

«Табиий ва аниқ фанлар таълими» кафедраси, «Табиий фанлар» кафедраси ва «Физика, математика ва информатика» кафедраси билан бириктирилиб 2005-йил  ташкиллаштирилди.

Кафедра асосан физика, математика, информатика, кимё, биология, география фанлари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ўқитишнинг методларини, илғор тажрибага эга ўқитувчиларнинг педагогик тажрибаларини урганиш, уларни умумлаштириш, жорий этиш, педагог кадрларга методик тавсиялар бериш ва юқорида келтирилган фанларни ўқитиш буйича илмий-методик қўлланмалар яратиш ишларини олиб боради.

Кафедрада, штат бирлиги буйича 12 профессор-ўқитувчи бўлиб, улардан тўрттаси фан номзоди ва доцент, кафедрани физика-математика фанлар номзоди, доцент Даўлетияров Кенесбай Жанабаевич бошқаради.

Кафедра физика, кимё, биология дарсларини ўқитиш учун замонавий лаборатория ускуналари ва Информатика фанини ўқитиш, педагог кадрларнинг Информацион-коммуникацион технологияларидан фойдаланишини йўлга қуйиш учун замонавий компьютер ускуналари, Интернет тармоғига уланган компьютер хоналари билан таъминланаган, фан кабинетлари талаб даражасига мос безалган ва ускуналанган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари тарафидан ҳар йили тегишли фанлар буйича илмий-тадқиқод ишлари белгиланиб, ҳозирда «Табиий ва аниқ фанларни ўқитишнинг замонавий усуллари» мавзусида илмий-тадқиқод ишлари олиб борилмоқда. Ушбу илмий-тадқиқод ишлари асосида методик қўлланмалар ишлаб чиқилиб тарқатилмоқда, шу билан бирга илмий ва ўқув-методик мақолалар матбуотда жорий этилмоқда.

2013-йилда кафедрадан 42 методик қўлланмалар ва тавсиялар, 25 мақола;

2014-йилда кафедрадан 46 методик қўлланмалар ва тавсиялар, 22 мақола;

2015-йилда кафедрадан 37 методик қўлланмалар ва тавсиялар, 30 мақола газета-журналларда жорий этилган.

Кафедра тарафидан умумтаълим мактабларининг тажрибали ўқитувчиларининг ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, малака ошириш курсларида дарс ўтиши ва бирга илмий-методик ишлар олиб бориш яхши йўлга қуйилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари тарафидан ҳамиша баркамол авлодни тарбиялашнинг муаммоларини бартараф этиш асосидаги чиқарилган Ҳукумат қарорларини жорий этиш, янги педагогик, ахборот-коммуникацион технологияларини, амалиётга татбиқ этиш, фан ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг методларини, яратилган методик қўлланмаларни талқин қилиш буйича давра суҳбатлари, семинар-кенгашлар, конференциялар ўтказиб бориш йўлга қуйилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2008-йил августдаги «Таълим секторини ривожлантириш» дастури лойиҳаси асосида профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг чет эл сафарларини ташкиллаштириш ҳақидаги 229/256-сонли қўшма буйруғига асосланиб «Масофадан ўқитиш» ва «Умумтаълим фанларини ўқитишнинг замонавий методларини қўллашни урганиш» йўналишида кафедрадан информатика, математика, кимё, биология, география фанлари буйича бешта профессор-ўқитувчи Германия, «Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш» UZB-4 лойиҳаси асосида кафедрамиздан 1 ўқитувчи Корея мамлакатларида ўқув-семинар сафарида бўлиб қайтди.

Кафедра аъзолари:

  1. Кенесбай Даўлетияров –Кафедра мудири, физика-математика фанлар номзоди, доцент
  2. Зухра Шаниязова – биология фанлар номзоди, доцент
  3. Алишер Абдуллаев – иқтисодиёт фанлар номзоди, доцент
  4. Зарипбай Сапаров – физика-математика фанлар номзоди, доцент
  5. Абдуганий Есназаров – кафедра катта ўқитувчиси
  6. Бийбисара Арзымбетова - кафедра катта ўқитувчиси
  7. Жамалатдин Утепбергенов - кафедра доценти
  8. Гулхан Жиемуратова- кафедра катта ўқитувчиси
  9. Саламат Отепов - кафедра катта ўқитувчиси
  10. Гулбахар Абылова - кафедра доценти
  11. Аскар Нагметуллаев - кафедра  ўқитувчиси
  12. Зияда Утемуратова - кафедра катта ўқитувчиси
www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.