Ma'lumot yuklanmoqda
Тил ва адабиёт таълими кафедраси

Институтда дастлаб ҳар бир фан бўйича ўқув-методик кабинетлари ўзлари алоҳида иш фаолиятини юритиб келишган бўлса, 1994-йилга келиб илк бор “Қорақалпоқ, ўзбек ва чет тиллари” кафедраси ташкил топди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2001-йил, 21-мартдаги 41-сонли қарори билан институтнинг тузилишига ўзгариш киритилиб, олий ўқув юртлари билан тенг даражада    иш олиб бориш ҳуқуқи берилди. Ўша йили кафедра “Тил ва адабиёт” кафедраси бўлиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 15-августдаги 234-сонли қарори билан институтнинг структураси тузилиши қайта кўриб чиқилиб, иш фаолияти тартибига ўзгартиришлар киритилди ва кафедра “Тил ва адабиёт таълими” кафедраси бўлиб атала бошлади.
Кафедрага 2013- йилнинг ноябрь ойидан бошлаб филология фанлари номзоди, доцент К. Полимбетов раҳбарлик қилиб келмоқда.«Тил ва адабиёт» кафедрасига қорақалпоқ тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили (давлат тили), ўзбек тили ва адабиёти, ўзбек тили (давлат тили), инглис тили, немис тили, француз тили, рус тили ва адабиёти, рус тили (миллий синфларда), қозоқ тили ва адабиёти, туркман тили ва адабиёти мутахассисликлари бириктирилган. Бугунги кунда кафедрада 1 нафар фан номзоди, 1 нафар кафедра доценти, 7 нафар катта  ўқитувчи асосий штатда, 1 нафар фан номзоди, 2 нафар ўқитувчи ўриндошлик, 1 нафар лаборант  фаолият кўрсатади.
Кафедра Республикамиздаги умумтаълим берадиган мактабларидаги ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида устозлик қилиб келаётган барча тил ва адабиёт фани ўқитувчиларининг  малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашдан ўтказиш бўйича ишларни олиб боради. Малакасини ошириш курсларида қорақалпоқ тили ва адабиёти, қорақалпоқ тил (Давлат тили), ўзбек тили ва адабиёти, ўзбек тили (Давлат тили), рус тили ва адабиёти, рус тили (Миллий  синфларда) қозоқ  тили ва адабиёти, туркман тили ва адабиёти, инглис тили, немис тили, француз тили фанлари ўқитилмоқда.   
Кафедрага малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсига келган тингловчиларга:
- Тил ва адабиёт фани бўйича фандаги сўнги янгиликлар;
- Фанни ўқитиш методикаси масалалари;  
- Фанни ўқитишда педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш;
- Ўқитишнинг интерфаол методларини жорий этиш;
-Фанни ўқитишда ахборот-коммуникацион технологияларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
- Илғор иш тажрибаларни мукаммал ўрганиш ва уларни оммалаштириш;
- Ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил ишлашига, ижодий фаоллигини оширишга оид методик тавсиялар берилади.
2012-йили кафедрада 8 та тоифа бўйича малака ошириш курси, шунингдек ўзбек тили (Давлат тили), қорақалпоқ тили (Давлат тили), рус тили (Миллий синфларда) фанларидан қайта тайёрлаш курслари ташкил этилмоқда. Президент И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрьдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-1875 сонли қарори асосида 1-синфларда чет тилларини ўқитиш учун  1490 нафар инглис тили, 131 нафар немис тили, 71 нафар француз тили ўқитувчиларининг малакаси оширилди. Тингловчилар ва мустақил инглис тилини ўрганиш учун 2 та Инглизча-русша-қорақалпоқча сўзлик тайёрланди.
Тингловчиларга аудитория соатлардан ташқари узлуксиз таълим бериш мақсадида илмий-методик, маънавий-маърифий ишлар ҳам олиб борилди. Умуман, йил давомида кафедра ўқитувчилар    томонидан 12 та методик қўлланма, 17 та методик тавсия ишлаб чиқилиб тингловчилар учун тавсия қилинди.  К. Полимбетов томонидан умумтаълим бераётган мактабларнинг қорақалпоқ синфлари учун (8-синф) “Адабиёт” дарслиги тайёрланиб, “Билим” нашриётида чоп этилди.  Шунингдек, республика оммавий ахборот воситаларида 12 та мақола ёритилди. Бундан ташқари Г. Ешчанованинг мақоласи Канада ёритилди. Республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилаётган илмий анжуманларда жами 18 та тезис тўпламларида илмий- методик мақолалар чиқди. Кю Полимбетов, Г. Қанаатова ҳаммуаллифида Татаристон (Россия), И. Холмуродов Киев (Украина) даги халқаро илмий- амалий анжуманларида мақолалари чиқди.
 Йил давомида тингловчиларга ўқув-методик йўналишда 37 та семинар-кенгаш, семинар-тренинг, давра суҳбатлари ўтказилди. Кафедрада 11 та профессор-ўқитувчи очиқ дарслар ўтиб, ўқитиш методикасини намунавий намунавий тарзда намойиш этишди. Тингловчиларнинг маданий, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида 12 та мавзуда ҳар хил тадбирлар ўтказилди.
Кафедра халқ таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган тил ва адабиёт фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, уларнинг ижодкорлигини, методик тажрибасини бойитиш ва дарс ўтишда янги шаклларини жорий этиш, шу туфайли халқ таълимининг сифат ва самарадорлигига эришишни мақсад қилиб қўйди. Тил ва адабиёт фани бўйича ўқув дастурлари билан Давлат таълим стандартлари, тажриба-синов ишларини ўтказишда ва туман (шаҳар)ларда фанлар бўйича белгиланган “Маҳорат мактаби” ларида тил ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан мастер синфларида намунали дарслар ўтказилиши, таълимга янги метод ва технологияларни тадбиқ этиш, ўқитишнинг сифати ва мазмунининг ошишига  диққат қаратилмоқда.  
Кафедра аъзолари ҳақида маълумот
Палымбетов Камалбай Сарсенбаевич - филология фанлари номзоди, доцент. 1965 йили туғилган, 1991 йили Қорақалпоқ  Давлат университетини тугатган. 1997 йили  «Қорқут ота китоби ва қорақалпоқ фольклори» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Умумий ўрта таълим берадиган мактабларнинг қорақалпоқ адабиёти, қорақалпоқ тили (давлат тили) фани  бўйича ДТС ва дастурлари муаллифларининг бири. 6, 9-синфлари учун қорақалпоқ адабиёти дарсликларининг муаллифи. «Қорқут ота ва қорақалпоқ дастонлари» монографияси, «Адабиет ўқитиш методикаси»  (8 синф қорақалпоқ адабиёти дарслигига қўшимча методик қўлланмаси)  ва бир қанча методик қўлланмалар билан қатор илмий, илмий-методик мақолалари чоп этилган. Ҳозирги кунда «Қорақалпоқ қаҳрамонлик досторнларининг образлар тизими: генезиси, поэтикаси, типологияси» мавзусида докторлик иши бўйича илмий-тадқиқот олиб бормақда. Тел: +998907234086 e-mail: kamal965@inbox.uz
Турымбетов Байрамбай Қонысбаевич – кафедра катта ўқитувчиси. 1977 йили туғилган. 1999 йили Қорақалпоқ Давлат университетини тугатган. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 2-4, 5-9-синфлари учун қорақалпоқ тили фанининг ДТС ва дастурлари муаллифларининг бири. МТ-100 қорақалпақ тили ва адабиёти, МТ-109 қорақалпоқ тили (давлат тили) малака ошириш курсларининг дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этган.  Қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишга оид методик тавсия ва қўлланмалар, илмий, илмий-методик мақолаларнинг муаллифи. Республика илмий-амалий конференцияларда методик маърузалар билан иштирок этган. Tel: +998934872141  e-mail: bayramqqr@inbox.uz
Салиева Пердехан Алимбетовна – кафедра катта ўқитувчиси. 1966 йили туғилган. 1996 йили Нукус Давлат педагогика институни тугатган. ЮНИСЕФ ташкилотининг «Болага дўстона муносабатдаги мактаб» ва «Болага йўналтирилган таълим»дастури тренери. Бошланғич иснфларда қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишга оид методик тавсия ва қўлланмалар, илмий, илмий-методик мақолаларнинг муаллифи. Республика илмий-амалий конференцияларда методик маърузалар билан иштирок этган. e-mail: sperdexan@inbox.uz
Аекеева Гулжахан Узбекбаевна – кафедра доценти, 1958 йили туғилган. 1982 йили Нукус Давлат университетини тугатган. Халқаро ЮНИСЕФ ташкилотининг  «Болага дўстона муносабатдаги мактаб» дастури тренери, ўқув жараёнига замонавия педагогик технологияларни жорий этиш бўйича методик қўлланма ва мақолаларнинг муаллифи. Бир неча маротаба Республика ва маҳаллий илмий-амалий конференцияларда маърузалар билан иштирок этган. Тел: +998906509230 e-mail: agti58@inbox.uz
Орымбетова Лаура Бердимуратовна – кафедра катта ўқитувчиси. 1990 йили Нукус давлат университетининг рус тили ва адабиёти мутахассислигини тугатган. Кафедрада 2009 йилдан буён фаолит кўрсатади. Рус тилини ўқитиш методикаси бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиққан ва фанни ўқитишниг муаммоларига оид илмий-методик мақолалар муаллифи. Бир неча маротаба Республика ва маҳаллий илмий-амалий конференцияларда маърузалар билан иштирок этган. Тел: +998913754558 e-mail: laura68@inbox.uz
Халмуратов Икрамбек Окманович – кафедра катта ўқитувчиси. 1968 йили туғилган. 1995 йили Тошкент давлат университетини ўзбек тили ва адабиёти фани мутахассислигини тугатган. “Жанубий Қорақалпоғистон ойконимларининг лексик –семантик хусусиятлари» мавзусида илмий иш олиб бормоқда Қорақалпоғистон топонимлари бўйича «Топонимларни ўқитиш методикаси (методикаси қўлланмаси)» (Нукус, 2008), Шунунгдек, топонимлар ҳақида Руминия, Туркманстон, Украина каби хорижий давлатларда илмий мақолалари чоп этилган. Фанни ўқитишниг муаммоларига оид илмий-методик мақолалар муаллифи. Бир неча маротаба Республика ва маҳаллий илмий-амалий конференцияларда маърузалар билан иштирок этган. Ўқитувчилар учун “Диктантлар тўплами” ўқув-методик қўлланмаси “Билим” нашриётидан 2013 йил нашрдан чиқди. Тел: +998913739298 e-mail: shox68@inbox.uz
Канаатова Гулистан Оралбаевна – кафедра катта ўқитувчиси. 2000  йили Қорақалпоқ Давлат университетини қозоқ тили ва адабиёти йўналиши бўйича бакалавриятини, 2013 йил Лингвистика йўналиши бўйича магистратурасини тугатган. Қозоқ тили фани бўйича муаммоларга оид мақолалар чоп этган ва Республика ҳамда Халқаро илмий-амалий конференцияларда маърузалар билан иштирок этган. Тел: +998934857746  e-mail: ulpan1977@inbox.uz
Қурбанбаев Камал - кафедра катта ўқитувчиси. 2005 йили Қорақалпоқ Давлат университетининг магистратурасини Лингвистика (инглис тили) йўналиш бўйича туғатган. Кафедрада 2012 йилнинг январидан фаолият кўрсатади.  Президент И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрьдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-1875 сонли қарори асосида 1-синфларда чет тилларини ўқитиш учун инглис тили ўқитувчиларининг малакаси оширишда тренерлик этди. Тел: +998913877545 e-mail: kkamalk08@mail.ru