Ma'lumot yuklanmoqda
«Умумий бўлим ва архив» ҳақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15-августтаги 234-сонли қарори асосида ва структуранинг қайта ишлаб чиқилиши буйича «Умумий булим ва архив» булими ташкил этилди. Бу булимда жами 2та ходим ишлаб келмоқда.
Умумий бўлим ва архивнинг вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Девони ва Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгаши, Министрлар Кенгаши ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва бажарувчисига топшириш, жўнатиладиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва жойларга юборишни ташкил этиш;
ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш, улар тўғрисида ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботларни институт ректорига тақдим этиш ишларини олиб бориш;
ҳужжатларни белгиланган муддатда идоравий архивга топширишга тайёрлаш ва топшириш;
кафедра ва бўлимларга иш юритиш бўйича тегишли амалий-методик ёрдам бериш ва уларнинг ишини назорат қилиш;
институт буйруқларини рўйхатга олиш ва ижрочиларга етказиш;
иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда ўрнатилган тартибларни такомиллаштириш борасида бўлинмалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
юқори ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан  келган хат ва ҳужжатларни ҳисобга олиш, уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотларни тегишли ташкилот ва фуқароларга етказилишини мувофиқлаштириш, институттан чиқарилаётган хат ва ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобга олиш, кўпайтириш, жойларга етказилишини таъминлаш;
 институтта ижро интизомига риоя қилинишини назорат ва таҳлил қилиб бориш;
 институтта электрон ҳужжат алмашишини амалга ошириш;
 институтта идоравий архив ҳужжатлари билан шуғулланиш, уларнинг асли ва электрон нусхаларини сақлаш ишларини амалга ошириш;
фуқаролар мурожаатларини рўйхатга олиш, раҳбариятга етказиш ва уларни институт раҳбарияти томонидан қабул қилиниши ва тегишли жавоблар йўлланишини қонунда кўрсатилган моддалар асосида бажариш.
Умумий бўлим ва архив бевосита институт ректорига бўйсунади.
 
www.kkrmoi.uz
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilikka binoan himoyalangan.